Мажилис янги Солиқ кодекси устида иш бошлади

Мажилис янги Солиқ кодекси устида иш бошлади

Мажилис янги Солиқ кодекси устида иш бошлади. Эслатамиз, Давлат раҳбари барча моддалари талаб даражасида ишлаб чиқилиши учун уни 2025 йилда қабул қилишни топширган. Кодексда 822 та модда бор. Улар солиқлар ва бюджетга тўланадиган бошқа тўловлар сонини қисқартириш, махсус солиқ тартибини соддалаштириш, солиқ бўйича имтиёзлар берилишини енгиллаштириш ва мониторинг қилиш, солиқ маъмуриятини такомиллаштириш каби чора-тадбирларни кўзда тутади.

Татьяна Савельева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Тегишли қўшимча қонун лойиҳаси қонунчиликни янги Солиқ кодексига мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқилди ва у Қозоғистон Республикасининг учта кодекси ҳамда 19 та қонунига ўзгартиш киритишни кўзда тутади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш кучайтирилади

Айни вақтда, Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтириш режалаштирилган. Шу жумладан, омбудсмен тузилмасини яратиш орқали. Янгидан таҳрир қилинган қонун лойиҳасини мажилис аъзолари биринчи ўқишда маъқуллади. Янгиликлар асосан электрон савдо майдончаларида истеъмолчилар бозорининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Парламент депутатлари бунга уларни стационар объектлар – дўконлар, савдо марказлари билан тенглаштирган ҳолда эришишни таклиф қиляпти. Шу тариқа, онлайн-бизнесни маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Қўшимча қилинган қонун лойиҳасида Фуқаролик ва Фуқаролик- процессуал кодексига ҳамда бешта - Транспорт тўғрисида, Туристик фаолият тўғрисида, Савдо фаолиятини бошқариш тўғрисида, Табиий монополиялар тўғрисида ва бошқа қонунларга ўзгариш киритиш кўзда тутилган. Қонун лойиҳаларидаги ўзгартишлар барча давлат органлари, шу жумладан, Бош прокуратура ва Олий Суд билан келишилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси