Қосим-Жўмарт Тўқаевга коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисобот берилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисобот берилди

Молиявий мониторинг агентлиги раиси соядаги иқтисодга қарши кураш бўйича мажмуавий режанинг рўёбга чиқарилиши бўйича Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Жанат Элиманов мамлакатдаги ноқонуний дарормадларга қарши кураш тизими FATF тавсияларига мувофиқлаштирилганини кўрсатиб ўтди. Тегишли агентлик етакчиси Асхат Жумағали эса коррупцияга қарши кураш бўйича Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, 2022 йилдан буён бу ташкилот давлатга ва квазидавлат сектори субъектларига 1 триллион 90 миллиард тенге миқдорида активлар ва пул маблағи қайтарилган. Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлашга 153 миллиард тенге ўтказилди. Агентлик ташаббусига кўра, бюджет жараёнлари автоматлаштиришга ва Хазиначиликни таълимдаги бухгалтерия ҳисоб тизими билан интеграция қилишга қаратилган рақамли ечимлар жорий этиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.