Мамлакатда ўқ отувчи қуролларни олиб юриш ва сақлаш учун ижозатнома бериш тартибини қатъийлаштириш зарур.
Парламент қуйи палатаси депутатлари шундай баёнот берди. Шу жумладан, мажилисменлар қурол учун лицензия олувчилар ёшини 18 дан 24 гача кўтаришни таклиф қилди. Депутат Андрей Линник айтишича, ҳозир бунинг учун республикада нарко- ва психодиспансерларда ҳисобга турмаслиги хусусидаги стандарт маълумотнома олишнинг ўзи етарли. Бундан ташқари, улар таълим объектлари ҳимоясини кучайтиришга чақирди. «Улар террорга қаршилик кўрсатиш масаласида ожиз», деб таъкидлади парламент депутатлари.
Абдумалик Сарманов таржимаси