Сув билан боғлиқ ихтисосликлар бўйича таълим берилади

Сув билан боғлиқ ихтисосликлар бўйича таълим берилади

Қозоғистонда сув захираларини бошқариш билан шуғулланувчи мутахассислар тақчиллиги муаммоси ҳал қилинади. Тегишли вазирлик олий таълим тизимига 11 та янги ихтисослик киритилишини таклиф қилди. Улар қаторида мелиораторлар, гидротехниклар, ирригация тизимлари, сув таъминоти ва бошқа соҳа мутахассислари бор. Сув дипломатияси профессионаллари ҳам тайёрланади. Олий таълим даргоҳлари талабалари вазирликка тегишли ташкилотларда амалиётдан ўтади. Магистратура ва докторантурада ҳам шу каби дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ёшларга хорижда таълим олиш учун грантлар ажратилади. Шунингдек, сув хўжалиги ходимлари малакасини ошириш марказлари бунёд этилади.

Бўлат Бекнияз, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари:
- Айни вақтда, халқаро ҳамкорларимиз билан бирга сув дипломатияси ихтисослигини ишга туширяпмиз. Шу билан бирга, ишлаб турган ходимлар малака ошириш курсларидан ўтишлари зарур. Биз мазкур курсларда ходимларимизнинг сув тежаш бўйича илғор технологиялар билан танишишини таъминлаш ниятидамиз. Ҳозир Сув кодексининг янги матни тайёрланяпти. Сув захираларидан фойдаланиш концепцияси ишлаб чиқиляпти. Бу янгиликларни ходимларимиз билиши ва амалда ишлата олиши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.