Қозоғистон Президентининг интервьюси омма ўртасида катта қизиқиш уйғотди

Қозоғистон Президентининг интервьюси омма ўртасида катта қизиқиш уйғотди

Қозоғистон Президентининг «Turkistan» газетасига берган интервьюси омма ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Экспертлар таъкидлашича, унда Қосим-Жўмарт Тўқаев асосий ички ва ташқи сиёсий масалаларга баҳо берган, 2025 йил якунларини чиқарган. Президент асосан ислоҳотлар ортга чекинмаслигини кўрсатиб ўтди. Мамлакат модернизация сари катта йўл босиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, жамиятда келажак авлод фаровонлигини таъминлаш учун кенг кўламли ўзгаришлар ўта зарурлиги тўғрисида тасаввур шаклланди. Рақамлаштириш ва сунъий интеллект бу жараёнда катта ўрин тутади. Қозоғистоннинг рақамлашган давлатга айланиши унинг янги технологик даврда сақланиб қолишининг энг муҳим шартларидан бири, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Дунё миқёсидаги технологик гигантлар мавжуд, лекин бизнинг ҳам яхши имкониятларимиз бор. Экспертлар фикрича, юқори технологик келажакка ўз вақтида мослашиш керак.

Нурмахан Закарин, Astana Hub иштирокчиларини қўллаб қувватлаш офиси директори:

- Рақамлаштириш ва сунъий интеллектга эътибор қаратиш амалий натижалар воситасида мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини белгилаб олишига имкон беради. Гап фақат давлат хизматларини рақамлаштириш ёки катта-кичик тадбирларда эмас, сунъий интеллектни саноат, молия, сиёсат ва бошқа соҳаларга жорий этишда ҳам. Таъкидлаш лозимки, бу тадбирлар узоқ муддатли ва мураккаб жараённинг бир қисми. У бир кунда ҳал бўлмайди. Шаклланган рақамли инфратузилма ва кадр ечимлари барқарор рақамли ривожланиш учун асос яратади. Бугунги кейслар, халқаро майдонда муваффақият қозонаётган стартапларимиз хорижликларда яхшим таассурот қолдиради, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев берган интервьюда халқаро молия ташкилотлари ва рейтинг агентликлари юртимиздаги вазият маромида эканлиги айтилгани ҳолда, иқтисодимизда шошилинч шаклда тузатиш талаб қилинадиган камчиликлар мавжудлиги таъкидланди.

Марат Қаирленов иқтисод фанлари номзоди, консалтинг компанияси директори:

- Шу кунгача Қозоғистон асосан хомашё сектори ҳисобига фаол ривожланса, эндиликда юқори қўшимча қиймат келтирадиган, илм-фан, технологияга эҳтиёжи бўлган соҳаларни илгари суришимиз зарур. Шу жиҳатни ҳисобга олган ҳолда, бизга тегишли ташкилотлар, мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш лозим бўлади. Инвесторлар ва фуқаролар мамлакатга маблағ келтириши учун адолатли суд жуда муҳим. Агарда у бор бўлса, баҳсли ҳолатларда ҳамма нарса адолатли, қонунга кўра ҳал қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси