Қозоғистон ва Ўзбекистон ўрта муддатли истиқболда товар айланмасини 10
миллиард долларга етказиш ниятида. Бунинг учун, шу жумладан, бизнес-коперация
туфайли етарлича салоҳият бор. Ўтган йил якунларига кўра бу кўрсаткич 4 ярим миллиард
долларни ташкил қилди. Ҳозир Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида
мингтадан зиёд компания фаол ишлаяпти. Республикамизда тузилган қўшма
корхоналар сони жиҳатидан Ўзбекистон ҳамкор давлатлар илғор учлигидан ўрин
олган. Шу билан бирга, қўшни давлат Қозоғистонга мева-сабзавотлар етказиб бериш
бўйича пешқадам. Бундан ташқари, республикалар ўртасида ҳамкорликни
ривожлантиришга чегараолди ҳамкорлик ёрдам беряпти. Савдони янада ривожлантириш
учун Саноат кооперацияси халқаро маркази ташкил қилинди. У янги ишлаб
чиқаришлар яратиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, товар экспорти
учун логистика хизматлари кўрсатиши мўлжалланган.
Акрамжон Неъматов,
Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори:
– Биз товар алмашишни ривожлантириш билан кифояланмаймиз. Ҳамкорликнинг янги даражасига чиқамиз. Ишлаб чиқариш-технологик ҳамкорлик даражасида ишлаш қўшимча қиймат шакллантирувчи корхоналар яратиш имконини беради. Устуунликлардан фойдаланамиз. Ҳар икки томондаги хомашёдан фойдаланамиз. Масалан, сабзавот-мевалар ёки қора металлургия каби нарсалар.
Абдумалик Сарманов
таржимаси