Давлат раҳбари Қувайт амирини табриклади

Давлат раҳбари Қувайт амирини табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қувайт амирини Миллий давлатчилик куни билан табриклади. Қозоғистон Президенти ўз телеграммасида таъкидлашича, Қувайт сиёсий ва иқтисодий ютуқлари туфайли Яқин Шарқ ва Ислом дунёсида катта обрў-эътиборга эга. Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон ва Қувайтнинг анъанавий дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорлиги икки халқ истиқболи учун ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси