Қозоғистон Президенти - Алматида

Қозоғистон Президенти - Алматида

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Алматига қилган амалий сафари сел йўлига қўйилган «Аюсай» тўғонини бориб кўриш билан бошланди. У икки ой муқаддам фойдаланишга топширилган. Юқори қисмида юзлаб хавфли участкалар ва музликлар мавжуд бўлган Катта Алмати дароёси ҳавзасида қурилган иншоот офат юз бериши эҳтимолини деярли йўққа чиқаради, 500 минг нафардан зиёд аҳоли, 2 минг объектни муҳофаза қилади. Президентга, шунингдек, рақамли гидропостлар ўрнатиш лойиҳаси тақдим этилди. У онлайн тартида сув оқими тезлиги, ҳарорати, лойқалиги ва бошқа кўрсаткичларини кузатиб боради. Бундай технологиялар мамлакатнинг 7 та тоғлик минтақасида жорий этилади.

Сирим Шарипханов, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:

- Рақамлаштирилган постлар мавжуд, улар одам иштирокисиз мониторинг юритади ва тоғ кўлларидаги ўзгаришлар, улардаги сув сатҳи баландлиги ҳақида маълумот беради. Сел йўлини тўсувчи иншоотлар қурилиши кузатилади. Селдан муҳофазалаш хизмати ходимлари томонидан очилган каналлар, шунингдек, сифон ускуналар орқали ортиқча сув оқтирилади.

Сўнгра Давлат раҳбари Прометеус скулга борди.  Ўтган йили очилган таълим даргоҳида 840 ўрин бор. Унга 5 миллиард тенгедан зиёд инвестиция киритилди. Президент таълим кабинетлари, табиташунослик лабораторияси, муаллифлик таълим усуллари билан танишди. Маориф вазири Қосим-Жўмарт Тўқаевга янги ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида ҳисобот берди.

Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:

- Мамлакатдаги мактабларнинг 65 фоизи модернизацияланди. Янги ўқув йилида мингта кабинет ўрнига 1 минг 700 та янги синфхона тайёрланиб тақдим этилади. Жорий йил охиригача 154 та янги мактаб ишга туширилади. Бундан ташқари, 1 сентябрда капитал таъмирланган 194 мактаб ўқувчиларга эшикларини очади.

Бугун Алматида Қосим-Жўмарт Тўқаевга ғаройиб совға топширилди. Учинчи синф ўқувчиси Салим Кўпеев Давлат раҳбарига ўз қўли билан ясаган органайзерни тақдим этди.