Қозоғистон ва Туркманистон президентлари савдо-иқтисод, энергетика, нефть-газ ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунинглек, маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев республикамизга Марказий Осиё давлатлари етакчилари маслаҳат учрашувида қатнашиш учун келган Сердар Бердимухамедовбилан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбари ушбу ташрифнинг кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳимлигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Қозоғистон-Туркманистон муносабатлари муваффақиятли ривожланмоқда ва стратегик шериклик даражасига тўла мос келади. Сизга бизнинг давлатлараро кўпқиррали алоқаларимизни қўллаб-қувватлаб, янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганингиз учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Иқтисодий ҳамкорлик юксак равнақ топмоқда. Ҳукуматлар ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш устида иш олиб боряпти. Ўйлайманки, бунинг учун имконият мавжуд.
Ўз навбатида Туркманистон етакчиси икки томонлама алоқаларнинг фаол ривожланаётганини таъкидлади.
Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон Президенти:
– Туркманистон Қозоғистон билан ҳамкорликка катта эътибор қаратади. Давлатларимиз ўртасида фаол сиёсий мулоқот йўлга қўйилган, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқалар ривож топяпти. Муҳтарам Қосим-Жўмарт Кемелевич, сизни расмий ташриф билан ва халқаро форумда қатнашиш учун Туркманистонга таклиф қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.