Астанада «Марказий Осиё – Хитой» иккинчи саммити ўтказилди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари ва ХХР раиси қатнашди.
Саммитни очаркан,
Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёда яхши қўшничилик, дўстлик
ва ўзаро ёрдамга асосланган ҳамкорликнинг беназир модели шаклланганини таъкидлади.
Қозоғистон Президенти
фикрича, минтақа имкониятлари
Хитой билан динамик ва ўзаро фойдали шаклда иш юритиш сари йўл очади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Марказий Осиё
давлатлари ялпи ички маҳсулоти ярим триллион
долларга яқинлашяпти.
Сўнгги беш йило
ичида минтақа ичидаги товар айланмаси фаол ривожланди ва 10
миллиард доллардан
ошди. Ўтган йили минтақа ташқи товар айланмасининг тахминан
40 фоизи Хитойга тўғри келди ва рекорд
кўрсаткич – 95
миллиард долларга
етди. Унинг 46 фоизи – Қозоғистон ҳиссаси. Юртимизнинг Хитой билан товар
айланмаси 44
миллиард долларга
етди.
Хитой инвестициялари Қозоғистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим ўрин тутади,
республикага киритган капитали 26 миллиард доллардан ошди. 5 мингтача Хитой капитали иштирокида очилган корхона фаолият юритяпти.
Мамлакатда иқтисодий ўсишнинг
янги нуқталарини аниқлаш бўйича ишлар давом этяпти.
ХХР
билан бирга корхоналар ташкил
этишга эътибор қаратиляпти. Шу жумладан, юқори технологик ишлаб чиқаришлар,
агросаноат мажмуасида
қатор ишлар амалга ошириляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақа давлатларининг Хитой билан стратегик
ҳамкорлигидаги асосий йўналишларни белгилаб берди. Транзит-транспорт соҳаси уларнинг энг муҳимларидан
бири ҳисобланади. Ўтган йили Марказий Осиё орқали жўнатилган ХХР юклари ҳажми 210
мингта контейнерни ташкил қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- «Ягона
макон, ягона йўл» мегалойиҳаси
биринчи звеносини тақдим этаркан, Қозоғистон унинг
«Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа», Транскаспий халқаро транспорт
йўналиши ва «Шимол – Жануб» каби
асосий транспорт йўлаклари билан уйғунлашиши тарафдори. Транскаспий йўналиши жозибадорлигини ошириш учун биз Каспий
денгизи портларини модернизациялаш ва рақамлаштириш, юк
терминаллари қуриш, транспорт кемалари ишлаб чиқариш бўйича тизимли чора-тадбирлар
кўряпмиз. Хитой билан бирга Қуриқ портида юк терминали қуриш
масаласини кўриб чиқишни таклиф этаман.
Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақада барқарорликнинг асосий фактори сифатида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кўрсатди. Хитойнинг ядро энергетикаси соҳасидаги муваффақиятли тажрибасини ҳисобга
олган ҳолда Қозоғистон ушбу стратегик соҳада ҳамкорлик қилишни истайди, дея кўрсатиб ўтди Давлат раҳбари. У Осмон ости мамлакати билан гуманитар соҳада алоқаларни кенгайтиришни таклиф қилди. Қозоғистон
Президенти «Марказий Осиё – Хитой» форматида 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Форум якунларига кўра, давлат раҳбарлари Астана декларациясини,
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,
Туркманистон, Ўзбекистон ва ХХР ўртасида абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва
ҳамкорлик тўғрисида шартномани имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

