Бугун Ақўрдада Қозоғистон ва
Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик муҳокама
қилинди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан келган Россия Ҳукумати етакчиси Михаил Мишустинни қабул қилди. Суҳбатдошлар давлатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик алоқалари мустаҳкамланиб
бораётгани, олий даражада
эришилган келишувлар самарали рўёбга чиқарилаётганини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Россия республикамизнинг асосий савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳам кор бўлиб қоляпти. Россия Президентининг май ойига мўлжалланган Қозоғистонга ташрифини тайёрлаш
масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, тайёргарлик ишлари доирасида кўп қиррали икки
томонлама алоқалар мажмуаси тўла қайта кўриб чиқилди. Ўз навбатида, Михаил
Мишустин илиқ қабул учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик
билдирди, муваффақиятли ўтган умуммиллий референдум ва янги Конституция қабул қилиниши билан табриклади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сиз икки
томонлама ҳамкорлик доирасида мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий ҳамкорлик
қандай ривожланаётганидан хабардорсиз. Умумий қиймати 25 миллиард доллар бўлган 122 та йирик лойиҳа рўёбга чиқарилди. Савдо ҳажми 30 миллиард долларга яқин. Бетакрор
натижа, дейиш мумкин. Россия бизнинг асосий савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкоримиз, биз бундан мамнунмиз.
Михаил
Мишустин, Россия Ҳукумати раиси:
– Сизга Россия Президенти Владимир Владимирович Путиннинг саломини етказишимга ижозат берсангиз. У билан икки томонлама алоқалар, шунингдек, май ойида қилинадиган ташрифга тайёргарликни муҳокама қилдик. Ҳукумат унинг аввалгилари каби муваффақиятли бўлиши учун имкони бор барча ишларни амалга оширади. Ўтган йилнинг ноябрь ойидаги Россия Федерациясига ташрифингиздан илиқ хотиралар қолган. Етакчиларимиз олдимизга қўйган барча топширқилар устида ҳукуматлар даражасида ишлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

