ТДТ давлатлари Қозоғистон ташаббусини қувватлади

ТДТ давлатлари Қозоғистон ташаббусини қувватлади

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Қозоғистоннинг Марказий банклар кенгаши, Яшил молия кенгаши ва «TURAN» махсус иқтисодий зонасини яратиш бўйича ташаббусларини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бишкекда ташкилотга аъзо давлатлар иқтисод ва савдо вазирларининг 13-учрашуви ташкил этилди. Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Венгрия делегациялари билан учрашувда Қозоғистон туркий интеграцияга катта эътибор бераётганини билдирди. Давлатлар ўртасилаги иқтисодий ва молиявий инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилишни Туркий инвестициявий жамғарма тузилишида яққол кўриш мумкин. Таъкидлаш лозимки, вазирлар ҳамкорликни ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқишди. Вазирликлар раҳбарларининг келгуси учрашуви Туркистон шаҳрида бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси