Президент Аида Балаевани қабул қилди

Президент Аида Балаевани қабул қилди

Жорий йилда қозоқ санъати биринчи марта дунёнинг машҳур арт-майдончалари: Венеция биенналеси ва Гиме Осиё санъати музейида намойиш қилинди. Қозоғистон нашриётлари эса Франкфурт китоб ярмаркасида қатнашди. Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Қосим-Жўмарт Тўқаевга соҳадаги ютуқлар ҳақида ҳисобот берди. 2024 йилда республикада журналист мақомини кўтариш учун оммавий ахборот воситалари тўғрисида янги қонун қабул қилинди, креатив саноат вакилларини қўллаб-қувватлаш учун махсус солиқ тартиби жорий этилди ва 10 та хаб очилди. Учрашув ниҳоясида Президент келгуси йилнинг муҳим воқеалари — Қозоғистон халқи ассамблеясининг 30 йиллиги ва Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездига тайёргарликни алоҳида назорат қилишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.