Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Унда терроризм ва экстремизмга қарши кураш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари экстремистик ҳаракатларнинг дастлабки белгиларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, халқаро терроризм тарқалишининг олдини олиш бўйича мажмуавий ёндашув муҳимлигини таъкидлади. Президент мажлис якунларига кўра давлат органларига аниқ топшириқлар бериб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.