Қозоғистонда 2028 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми икки марта ошириш режалаштирилган. Натижада, ички бозор тўла таъминланади, импорт ўрни тўлдирилади. Ортган маҳсулот экспорт қилинади. Ушбу мақсадда мамлакатда хомашёни чуқур қайта ишлашга эътибор қаратиляпти. Маҳсулот турлари диверсификацияланади. Кўп сув талаб қиладиган маҳсулотлар улуши камайтирилади, ёғ берувчи ўсимликлар ва қанд лавлаги майдонлари ортади. Сутчилик, паррандачилик фермалари каби харидоргир маҳсулот чиқарувчи 8 та йўналиш молиялаштирилади. 2024-2028 йилларга мўлжалланган Йўл харитасига мувофиқ, Ҳукумат қатор чора-тадбирлар кўради. Соҳага сармоя жалб этиш масаласи алоҳида кўрсатилган. Камида 1,7 триллион тенге инвестиция келиши мўлжалланган. Шунингдек, миришкорларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари ишга тушади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
– Жорий йилдан баҳорги экин-тикин ишлари ва қишлоқ хўжалиги учун техникани лизингга олиш кенг молиялаштирила бошланди. 580 миллиард тенге енгиллаштирилган кредит бериш мўлжалланган. Шу вақтгача бу кўрсаткич 180 миллиард тенгедан ошмаганди. Натижада, зироатчилар барча агротехник тадбирларни тўлақонли амалга оширди. Молиялаштириш ишига ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияларини жалб этиш ҳисобига келтирилган маблағ ҳажми ошди. Молия ташкилотлари бевосита субсидиялаши учун агросаноат мажмуаси субъектларини кафолатлаш механизми йўлга қўйилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.