Қозоғистон-Ўзбекистон ўртасидаги
маҳсулот айланмаси бир ярим миллиард доллардан ошган. Бунда мамлакатимиздан
амалга оширилган импорт - Америка долларида 1 миллиарддан зиёд бўлди. 2024 йилнинг 5 ойи
якунларига кўра, Қозоғистон қўшни республиканинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари
асосий учлигига кирган, бу ҳақда Ўзбекистон статистика агентлиги маълум
қилмоқда. Аналитиклар маълумотига кўра, қулай логистика, умумий чегаралар
мавжудлиги, шунингдек, ўзаро иқтисодий муносабатлар либераллашуви бунга замин
яратган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси