Венгрия – Қозоғистоннинг муҳим ҳамкори

Венгрия – Қозоғистоннинг муҳим ҳамкори

Венгрия Ташқи ишлар ва савдо институти бош маслаҳатчиси Ласло Васа телеканалимизга берган интервьюсида маълум қилишича, давлатлар инвестициявий, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришда давом этади. Томонлар турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қарор шартномалар имзолади. Асосий кўрсаткичларга келганда, 2022 йилнинг 11 ойида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ошди ва 160 миллион долларни ташкил қилди.  Шу кунларда Қозоғистон ҳудудида 32 венгер ва 39 қўшма корхона ишлаяпти. Ласло Васа таъкидлашича, Венгрия ва Қозоғистон Марказий Осиё ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида ўзаро алоқаларни кенгайтиришда боғловчи ҳалқа вазифасини бажаряпти.

Ласло Васа, Венгрия ташқи ишлар ва савдо институти бош маслаҳатчиси:

- Венгер компаниялари учун Қозоғистон минтақада тадбиркорликни фаоллаштиришда муҳим мамлакат. Қозоғистон компаниялари учун Европага йўлак вазифасини бажараётган Будапешт ҳам шу вазифани бажаради. Қозоғистон руҳан бизга яқин. Ўртамизда тарихий ришталар мавжуд. Илдиз отган стратегик ҳамкорлик ҳар икки давлат учун фойдали бўлган иқтисодий алоқалар салоҳиятидан тўлақонли ва самарали фойдаланиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси