Қозоғистон Президенти Алихан Смаиловни қабул қилди

Қозоғистон Президенти Алихан Смаиловни қабул қилди

Аудитор текширувлари оқибатида давлат бюджетига 112 миллиард тенге маблағ қайтарилди. Олий аудиторлик палатаси раҳбари Алихан Смаилов Қозоғистон Президентига берган маълумотга кўра, 9 ой ичида 32 триллион тенге ҳажмдаги 18 та кенг кўламли  текширув ишлари ўтказилди. Аудиторлар ишига мутахассисларнинг барча иш босқичлари автоматлаштирилган ахборот тизимлари ишга туширилгани маълум қилинди. Келажакда мамлакат ичидаги фармацевтика ишлаб чиқарувчиларига ёрдам бериш, инвестиция жалб қилиш, автойўлларни ривожлантириш, «Қозоқтелеком», «Қозпочта» фаолияти текширилади. Жами, 40 та тадбир ўтказилади. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат аудитинр  такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси