Ақтўбеда хромни чуқур қайта ишлаш заводи қурилади

Ақтўбеда хромни чуқур қайта ишлаш заводи қурилади

Қозоғистонда хромни чуқур қайта ишлаш заводи қурилади. Лойиҳа Ақтўбе вилоятида ишга тушади. У кимё-металлургия кластерининг бир қисми бўлиб, хомашё экспортидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотга ўтиш имконини яратади. Замонавий кимёвий мажмуани бунёд этиш учун Хитойнинг йирик саноат компанияси 500 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр. Томонлар тегишли музокаралардан сўнг ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Объект ишга тушгач йилига 200 минг тоннагача маҳсулот бера олади. Материал микроэлектроника, авиация космос саноатида кенг ишлатилади. Экспертлар таъкидлашича, янги завод хромни қайта ишлаш туфайли Қозоғистонга йилига 1 миллиард доллар даромад келтира олади.

Тан Шуанцюань,  Sichuan Yinhe Chemical Co. Ltd компанияси ижрочи директори:

– Бугунги кунда Хитой дунёда энг кўп хром азиб олувчи ва қайта ишловчи мамлакат. Бозорнинг 50 фоизи ушбу давлатга тўғри келади. Лойиҳани рўёбга чиқариш учун хомашё етарли. Шунинг учун Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятини танладик. Мамлакатингизда замонавий завод қуриш, юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқа бозорларга экспорт қилиш ниятидамиз.

Нурғази Ануарбеков, Kazakн Invest миллий компанияси департамент директори:

– Инвесторлар МДҲ ва Марказий Осиёда, ҳатто жаҳонда тенги бўлмаган хромни чуқур қайта ишлаш технологиясини ишга тушириш ниятида. Натижада, Қозоғистон хромни чуқур қайта ишловчи давлатлар қаторига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси