Бугун Давлат раҳбарига минтақаларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид асосий кўрсаткичлар тақдим этилди. Президент
телефон орқали Атирау,
Жамбил, Манғистау ва Улитау
вилоятлари ҳокимларининг ҳисоботларини тинглади. Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақаларни ривожлантиришда янгича ёндашув зарурлигига эътибор қаратди, ҳокимларга иқтисодий
салоҳиятни мустаҳкамлаш учун
аниқ
чора-тадбирлар кўриш, ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишини
жадаллаштириш, «Таза Қазақстан». доирасида ишларни давом эттириш бўйича
топшириқлар берди. Президент юзага келган саволларга вақтида жавоб бериш учун
фуқаролар билан доимий алоқада бўлиш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

