Қозоғистон Президенти кадрлар тайинлаш бўйича Фармон имзолади

Қозоғистон Президенти кадрлар тайинлаш бўйича Фармон имзолади

Қозоғистонда янги Конституция нормалари ижроси билан боғлиқ тайинлов ишлари амалга оширилди. Президент фармонига мувофиқ 2022 йил декабридан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Асламбек Мерғалиев Олий суд раиси лавозимига қайта тайинланди. Қанатбек Жайсанбаев Қозоғистон Халқ Кенгаши раисининг ўринбосари ва Кенгаш котибияти раҳбари бўлди. У Президент Администрацияси Мурожаатларни кўриб чиқишни назорат қилиш бўлими мудири лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Берик Асилов яна Бош прокурор этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси