Қозоғистон Президенти АҚШ ва Эрон келишувини маъқуллади

Қозоғистон Президенти АҚШ ва Эрон келишувини маъқуллади

Қозоғистон Президенти АҚШ ва Эрон эришган келишувни маъқуллади. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаев X ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ёзган. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, ушбу қадам мураккаб халқаро вазият шароитида  минтақа учун бўлгани каби, бутун жаҳон ҳамжамияти учун ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


–  Биз томонларнинг сиёсий иродасини юқори баҳолаймиз, бу ишончни тиклаш ва ўзаро қулай ечим топиш имконини берди. Ушбу масъулиятли паллада қатъият ва стратегик қараш намоён қилган Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп лидерлигини алоҳида такидлаймиз. Шу билан бирга, Эрон Ислом Республикаси раҳбариятининг конструктив ёндашувини маъқуллаймиз. Қозоғистон мазкур келишув имзолангани Яқин Шарқ ва ундан ташқарида тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос бўлади, деб умид билдиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.