Миришкорларга 700 миллиард тенге имтиёзли кредит ажратилади. Қозоғистон Бош вазири соҳа
вакиллари билан бирга қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва баҳорги дала
ишларини муҳокама қилди. Келгуси 5 йил ичида ишлаб
чиқарилган агросаноат маҳсулоти ҳажмини икки
марта ошириш масаласи кўрилди. Эслатамиз, Миллий қурултойда Давлат раҳбари шундай вазифа
қўйганди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги
давлат ёрдами олмоқда. 5 фоизли асосда техника лизинги учун ажратилган маблағ ҳажми 200 миллиард тенгега етди. Техниканинг
ўзи гаровга қўйилади, инвестиция учун бериладиган субсидиялар
тўлов учун ишлатилади. Бўрдоқилаш
майдончалари учун ҳам шунга ўхшаш ёрдам чоралари кўзда тутилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги селекция-наслчилик ишларини субсидиялаш тизимини ҳам қайта
кўриб чиқмоқда.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
-
Президент ҳамиша қишлоқ хўжалигига эътибор кераклигини таъкидлаб келган, чунки озиқ-овқат хавфсизлиги — абадий қадрият. У ҳамиша қадрланади. Мавжуд
механизмлар ишлашда давом этади. Улар катта самара беришига ва қисқа муддатда
рақобатбардош қишлоқ хўжалигига эриша олишимизга умид қиламиз.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
- Бу йил экин-тикин ва йиғим теримга мисли кўрилмаган
маблағ ажратилди. Аввалги йиллари молиялаш ҳажми 140 миллиард тенге атрофида эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

