Президент Туркий давлатлар ташкилоти бош котибини қабул қилди

Президент Туркий давлатлар ташкилоти бош котибини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қубаничбек Ўмуралиевни янги лавозимга тайинланиши муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари айтиб ўтганидек, ташкилот туркий халқларнинг бирлиги ва ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи майдонча бўлиб, унинг аҳамияти тобора ўсиб боряпти. Қозоғистон ташкилот муассисларидан бири сифатида туркий давлатлар билан кўп томонлама алоқалардан манфаатдор, котибият ишига имкон қадар ёрдам беришга тайёр, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Зеро, унинг олдида муҳим ишлар ва ташаббусларни рўёбга чиқариш вазифаси турибди. Таъкидлаш лозимки, ташкилотнинг келгуси, 10-юбилей саммити 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси