Россиянинг 5 та шаҳрида сайлов участкалари ишлаб туради

Россиянинг 5 та шаҳрида сайлов участкалари ишлаб туради

Махсус участкалар Москва, Санкт-Петербург, Астрахань, Қозон ва Омскда ишлайди. Барча пунктларда имконияти чекланганлар учун шарт-шароитлар яратилади. Айтиш керак, 62 та давлатда юртдошларимиз учун сайлов участкалари ташкил қилинади. Элчихона ва консуллик идораларида жами бўлиб, 77 та пункт очилади.

Руслан Шаймағанбетов, 265-сайлов участкаси котиби:

- Сайлов тонгги соат 7 дан оқшомги 20 га қадар бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтда Москва шаҳри бўйича консуллик ҳисобида 1480 га яқин фуқаро мавжуд. Россия Федерациясига келган фуқароларимиз элчихона ва Бош консуллик сайтида рўйхатдан ўтмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси