Мусиқа тилидаги ёрқин ва сирли Шарқ. Нур-Султонда Еркеғали Рахмадиев номли давлат филармония академияси симфоник оркестри концерти ташкил қилинди. Унинг яккахонлари пойтахт мусиқа шинавандаларига Шарқ мавзуси билан бирлаштирилган мусиқий санъат дурдоналарини тақдим этди. Кеча дастурига афсонавий қозоғистонлик ва хорижлик бастакорларнинг машҳур куйлари киритилди. Уларнинг энг яхшиларини Салтанат Ўринбаева скрипкаси ёрдамида жонлантирди. Ижодий кеча маэстроси эса турли халқаро ва республика танловлари ғолиби Қалқаман Дуйсембаев эди.
Қалқаман Дуйсембаев, дирижёр, «Дарин» ёшлар мукофоти совриндори:
- Бундай концерт ташкил қилиш ғояси бир неча ой муқаддам пайдо бўлганди. Концертда янграган композициялар қаторида «Шаҳризода» ҳам бор. Римский-Корсаковнинг бу асарини жуда яхши кўраман. Оркестрда ишлаб юрганимда айнан шу композицияга дирижёрлик қилиш орзуим эди. Шундай кун ниҳоят келди. Кеча дастури - байналмилал. Камиль Сен-Санс, арман бастакори Александр Арутюнян, Римский-Корсаков ва қозоқ бастакори Қурманғази асарлари жамланган. Ҳар бир композицияда Шарқ мотивларини топиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.