7 январда православ қозоғистонликлар Рождествони нишонлайди

7 январда православ қозоғистонликлар Рождествони нишонлайди

6 январдан 7 январга ўтар кечаси православ дунёси Христос Рождествосини нишонлайди. Бу кунни миллати ва эътиқодидан қатъий назар, қозоғистонликлар байрам қилиши одат тусига кирган. Мамлакатдаги барча черковларда анъанавий ибодат ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, христиан маданиятида Христос Рождествоси янгиланиш, тинчлик, эзгулик ва адолат тантанаси тимсоли ҳисобланади. Байрамнинг ўз анъаналари, урф-одатлари бор. Қозоғистонда 7 январь дам олиш куни.


Абдумалик Сарманов таржимаси