Оила рақамли харитаси ишга туширилди

Оила рақамли харитаси ишга туширилди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, унинг воситасида 9 турдаги нафақа ва ижтимоий тўловлар ҳеч қандай ариза берилмай туриб, фуқароларга жўнатилади. Харита «Smart Data Ukimet» аналитик тизими билан интеграцияланган. Ушбу тизим орқали давлат органларидан оила даромади, оила аъзолари зиммасида кўчмас ва кўчар мулк мавжудлиги, тўланаётган кредитлар,  оила таркиби бўйича маълумот олинади ҳамда жамиятнинг ҳар бир ячейкасининг фаровонлиги кузатиб борилади. Заруратга кўра, нафақа тайинланади. Эслатамиз, ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб,  рақамли харита пилот тартибида ишлаётганди. Ўтган давр мобайнида 13 минг қозоғистонликка моддий ёрдам берилди.  Бугунги кунда Оила рақамли харитасида 19 ярим миллион қозоғистонлик, ёки 6 миллион 300 минг оила ҳақида маълумот тўпланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси