Moody’s агентлиги Қозоғистон бўйича прогнозини яхшилади

«Барқарор»дан «Некбин»га. Moody’s Қозоғистон бўйича прогнозини ўзгартирди. Халқаро агентлик мустақил кредит рейтингини «Baa2» даражасида баҳолади. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилган. Яхшиланган прогноз агентликнинг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш борасидаги ислоҳотларга берган баҳосини акс эттиради. Аналитиклар фикрича, иқтисодий зарбаларга чидамлилик ортиши республика истиқболлари яхшиланаётганини намойиш этади. Умуман, рейтинг тасдиқланиши барқарор давлат балансига, паст қарз юкламаси ва чет эл валютасининг сезиларли захирасига асосланган. Бундан ташқари, агентлик нефть билан боғлиқ бўлмаган секторларга инвестиция ҳажми сезиларли ошгани ва ривожланаётган Транскаспий халқаро тарнспорт йўналиши шарофати билан очилаётган транспорт-логистика хаби мисолида Қозоғистон учун янги имкониятлар яратилаётганини таъкидлаган. Умуман, Moody’s экспертлари республикамиз учун қулай ва ижобий иқтисодий истиқболлар мавжудлигини кўрмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.