Пойтахтда ҳунармандлар танлови бўлиб ўтмоқда

Пойтахтда ҳунармандлар танлови бўлиб ўтмоқда

Нур-Султонда ҳунармандлар танлови бошланди. Лойиҳа халқ амалий санъати усталарининг бизнес-салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган. Ташкилотчилар таъкидлашича, бу ўзига хос майдонча ҳунармандлар маҳсулотларини ички ва ташқи бозорда илгари суриш учун барпо этилган.  Бундан ташқари, танлов доирасида ўтказилаётган профессионаллар,  экспертлар ва ҳунар, мода, туризм, бошқа креатив саноат инсайдерларининг мастер-класслари қатнашчилар учун жуда фойдали бўлиши аниқ. 

Талгат Аманбаев, «Kazakh Tourism» миллий компанияси» ҳж бошқарув раиси: 

– Иш энди бошланяпти. Биз «қозоқ тўлқини» деб атаётган нарса шаклланмоқда. Унда қозоқ маданиятини оммавий экспорт қилиш кўзда тутилган. Жумладан, Қозоғистонни хорижга машҳур қилаётган спортчилар, шахматчилар, креативчилар, дизайнерлар, диджейлар, киберспортчилар ҳам шунга киради. Қонунчилик базаси устида ишлашни кўзда тутганмиз. Хусусан, ёрдам бериш жараёни мутлақо ўзгариши, креатив одамларга имкон берилиши кўзда тутилган. Мазкур танлов ҳам ушбу ишларга жамоатчилик эътиборини жалб этишга хизмат қилади, деган умиддамиз. Ёш, иқтидорли, изланувчи юртдошларимизни илҳомлантиришга сабаб бўлсин. Кичик пул мукофоти ҳам кўзда тутилган.

Танлов ғолиблари пул мукофотидан ташқари маҳсулотини лойиҳа ҳомийлари томонидан илгари суришда ёрдам кутяпти. Уларнинг номи сентябрь ойида маълум бўлади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.