Экспертлар: коронавирус билан курашишда психологик кўмак - муҳим

Экспертлар: коронавирус билан курашишда психологик кўмак - муҳим

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ўсишда давом этмоқда. Бу, биринчи навбатда, барча фуқароларга психологик таъсир қилади. Шу боис, экспертлар қуйидагича таъкидламоқда: хавфли касаллик билан курашишда профессионал кўмак зарур. Чора топилади, мамлакатда махсус ёрдам сайти ишлаб турибди. Стрессдан қочиш учун нима қилмоқ керак? Профессионал тарзда консультация олиш учун Республика психик саломатлик илмий-амалий маркази мутахассисларига мурожаат қилдик. Улар биз билан COVID-19 даврида қўл келадиган асосий психологик ҳимоя усулларини ўртоқлашди.

ЖУЛДИЗАЙ АЛИЕВА, РЕСПУБЛИКА ПСИХИК САЛОМАТЛИК ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ПСИХОЛОГИ:

- Албатта, бу фақат коронавирусга чалинган кишига эмас, балки оиланинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилади. Ҳамма ҳиссий босим остида бўлади. Бу ҳолатда оилада психологик ҳолатни яхшилаш лозим. Одамни илиқ сўзлар билан қўллаш керак. Шу тариқа у руҳий куч олади, қабул қилаётган дори воситалари ҳам самарали таъсир кўрсатади. Яъни стресс шароитида беморнинг иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

САНДУҒАШ ҚУДАЙБЕРГЕНОВА, РЕСПУБЛИКА ПСИХИК САЛОМАТЛИК ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ПСИХОЛОГИ:

 - Яна бир жиҳат – ташқи факторлар ҳам одамга таъсир қилади. Афсуски, бугунги кунда негатив ахборот жуда кўп. Шу боис, янгиликларни текширилган, расмий манбалардан олиш керак.