БССТ: КВИ дан жон бериш ҳоллари 4 фоизга ўсди

БССТ: КВИ дан жон бериш ҳоллари 4 фоизга ўсди

Дунё бўйича коронавирусдан жон бериш ҳолатлари сони ўсди. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, 7-13 февраль кунларида ўлим 4 фоизга кўпайган, аниқланган хасталаниш ҳолатлари сони эса 19 фоизга камайган. Энг кўп сонли беморлар Ғарбий Тинч океани ҳавзасида аниқланди. Антирейтингда Россия, Германия, АҚШ ва Бразилия пешқадам. Уларнинг ҳар бирида бир ҳафта ичида бир миллиондан кўп одамга касаллик юққан. Минглаб беморлар жон берган. Умуман олганда, сўнгги 7 кун ичида дунё бўйича 16 миллион одамга COVID-19 юққан, 74 мингдан зиёд одам жон берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси