Келгуси уч ой давомида 6 миллион қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланиши мумкин. Бу эса вакцина олиши мумкин бўлганларнинг 64 фоизини ташкил қилади. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Асқар Мамин шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, сентябргача 10 миллион қозоғистонлик учун вакцина олиб келинади. «Шунда кўпчилик касалликдан ҳимоялангани сабабли жамоавий иммунитет пайдо бўлади”, деди Бош вазир. Шунингдек, бугунги кунгача соғлиқни сақлаш тизими зарур миқдорда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари билан таъминлангани ҳам кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, аҳоли оммавий тўпланадиган жойларда кўчма эмлаш пунктлари очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси