Юрак-қон томир касалликларини эрта аниқловчи майдонча яратилди

Юрак-қон томир касалликларини эрта аниқловчи майдонча яратилди

Қозоғистонда юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Ал-Форобий номли Қозоғистон миллий университети олимларининг янги ишланмаси шифокорларга ёрдам беради. Сунъий идрок билан интеграция қилинган «Zhurek-AI» майдончаси инсон организмидаги бир қарашда сезилмайдиган ўзгаришларни аниқлайди ва хавфли эҳтимоллар тўғрисида маълумот беради. Бу аввало мамлакатнинг олис ҳудудларида яшовчиларга қўл келади. Прогноз олиниши учун майдончага бемор қон таҳлилини киритиш ва махсус анкета тўлдириш етарли.


Асия Балтабаева, ал-Форобий номли Қозоғистон миллий университети Сунъий идрок ва буюмлар интернети лабораторияси илмий ходими:


Портал туфайли бемор юрак-қон томир касалликларига қанчалик мойиллигини ҳар бир одам мустақил аниқлаши мумкин. Бунинг учун зарур маълумотни киритиш ва саволларга жавоб бериш зарур. Тизим бир неча тиббий параметр бўйича уларни баҳолайди. Жумладан, юрак ритми ва юрак уриши ўзгаришлари, кислород миқдори, бошқа маълумотлардан фойдаланилади. Натижада, юрак-қон томир касалликлари  ривожланиш эҳтимолини билиш мумкин.


Тизим берилган маълумотларнинг барчасини қайта ишлайди ва прогноз беради. Агар хавфли омиллар аниқланса, мижозга дарҳол шифокорга мурожаат этиш тавсия қилинади. Олимлар таъкидлашича, мураккаб алгоритм юқори даражали аниқ ташхис асосида касалликларнинг ривожланиш  эҳтимолини аниқлайди. У чуқур нейрон тармоқлари ва катта таянч векторларига асосланган. Муваффақиятли синовдан сўнг олимлар уни тижоратлаштириш ниятида.


Абдумалик Сарманов таржимаси