Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллиги ЮНЕСКО томонидан нишонланади

Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллиги ЮНЕСКО томонидан нишонланади

Жорий йилда ЮНЕСКО Нурғиса Тлендиевнинг 100 йиллигига бағишланган тадбир ўтказиш ниятида. Қозоқ бастакори юбилейи халқаро ташкилотнинг муҳим саналар тақвимидан ўрин олган. ЮНЕСКО бош конференцияси 42-сессиясида шундай қарор қабул қилинди. Кузда ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасида концерт ташкил қилинади, унда буюк қозоқ мусиқачиси ва бастакорининг асарлари тақдим этилади. Таъкидлаш лозимки, Нурғиса Тлендиев турли жанрларда 500 тадан зиёд асар ёзган.


Асқар Абдрахманов, Қозоғистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили:


- Шу билан бирга, Алмати шаҳри ҳокими, туркий маданият ва мерос халқаро жамғармаси ёрдамида Нурғиса Тлендиев меросига бағишланган кўргазма ташкил қилишни ўйлаяпмиз. Кўргазма ЮНЕСКО аудиторияси, бу ерда яшаётган юртдошларимиз Нурғиса Тлендиевнинг ҳаёт йўли, шунингдек, анъанавий мусиқа, фольклор ва замонавий мусиқа ўртасидаги бастакор яратган чуқур боғланиш билан танишиши учун имкон беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси