Қозоғистонда яна бир рекорд ўрнатилди. Туркистон чеварлари жуда катта – баландлиги 5 метрдан зиёд, ёпинчиғи салкам 600 метрга етадиган саукеле тикишди. Аёллар миллий бош кийими 30 тадан зиёд
туркий халқ нақшлари билан безатилган. Лойиҳа муаллифи бу либоснинг аҳамияти
ҳақида гапирди. Ақмарал Даулбаеванинг фикрича, у халқлар бирлиги ва маънавий
узвийликни ўзида акс эттиради.
Ақмарал
Даулбаева, лойиҳа муаллифи:
-
Саукеле баландлиги 5 метр 20 сантиметр, у гўё осмонга тегиб турибди. Унинг
нақшлари ҳақида ҳам узоқ ўйладик. Унга аёл, она тимсолини асос қилиб олдик. Умр
дарахти нақшини чизиб чиқдик.
Қуандиқ
Қудайбергенов, Қозоғистон рекордлар китоби расмий вакили:
-
Дунёда ҳали ҳеч ким бундай бош кийими тикмаган. Шунинг учун Дунё рекордлари
китобига киритиш ишларини
ўтказдик. 3–4 ой ичида китоб ҳам чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

