Қозоғистоннинг опера қўшиқчиси — ЮНИСЕФ дўсти

Қозоғистоннинг опера қўшиқчиси — ЮНИСЕФ дўсти

Қозоғистоннинг дунёга машҳур опера қўшиқчиси Мария Мудряк ЮНИСЕФ миссиясида иш бошлади. Унга 80 йиллиги арафасида халқаро ташкилотнинг  дўсти мақоми берилди. Мария Мудрякнинг 2025 йилда ўтказилган ЮНИСЕФ хайрия тадбирида фаолиштирокидан сўнг шундай қарор қабул қилинди. Мазкур тадбирда Қозоғистон болалари ва ўсмирлари ментал саломатлигини муҳофаза қилиш учун 283 миллион тенге жамғарилганди. Бугунг кунда ЮНИСЕФнинг 400 нафардан зиёд амбассадорлари дунёнинг 100 тадан зиёд давлатида иш юритяпти. Уларнинг барчаси кўнгилли равишда ташкилот миссиясини илгари суряпти.

Мария Мудряк, опера ижрочиси, ЮНИСЕФнинг Қозоғистондаги дўсти:

- ЮНИСЕФ – келажакка интилиш дегани. Чунки болалар – фақат мамлакатимиз эмас, инсониятнинг эртанги кунини белгилайди. Ҳар бири бола кўнгилдагидек шароитда яшашини таъминлаш жуда муҳим. Мен кўпроқ инклюзив таълим соҳасида ишлашни истайман. Чунки имкониятлари чекланган болалар ҳам яхши таълим олиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблайман. Бундай болаларнинг оиласига ҳам ёрдам керак.

Рашед Мустафа Сарвар, ЮНИСЕФнинг Қозоғистондаи вакили:

– Бугун қозоғистонлик ижрочи Мария Мудряк ЮНИСЕФ дўсти этиб тайинланди. Унинг жамиятга қандай таъсир кўрсатаётганини кўриб турибмиз. Албатта, у ёки бу номзодни тасдиқлашда қатор жиҳатларга эътибор қиламиз. Номзодлар турли синовлардан ўтади. Фақат шундан кейингина уни ЮНИСЕФ дўсти, кейиги босқичда эса Эзгу ният элчиси этиб тайинлаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси