Қозоғистон санъатини тақдим этаётган «FORTE TRIO» камер-чолғу дастасининг Бразилия гастроллари аншлаг билан ўтмоқда. Мусиқачилар тўртта энг йирик шаҳар - Рио-де-Жанейро, Белеме, Гояния ва мамлакат пойтахтида концерт берди. Пианочи Тимур Ўрманчеев, скрипкачи Мақсат Жусупов ва виолончел устаси Мурат Нарбеков турне давомида Европа классик мусиқаси дурдоналарини, қозоғистонлик бастакорлар куйларини ҳамда қозоқ халқ қўшиқларини ижро этишди. Жамоа маҳаллий мусиқачилар учун мастер-класс ташкил этди. Эндиликда Қозоғистон куйлари Бразилия оркестрлари репертуарига киритилди.
Тимур Ўрманчеев, «Forte Trio» давлат триоси раҳбари:
- Бу турне биринчи навбатда мамлакатларимиз ўртасида маданий алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган. Чунки Қозоғистон санъаткорлари кўп вақтлардан буён Бразилияда бўлмаган эди. Шунга қарамай, биз маданиятларимизнинг кўплаб уйғун нуқталарини топа олдик, барча концертлар тўла залларда ўтди.
Мигел Кампуш Нету, Theatro Da Paz симфоник оркестри раҳбари:
- Жуда ажойиб таассуротлар олдим. Улар янада яхшироқ бўлиши амримаҳол эди. Биз Бетховеннинг скрипка учун концертини кўп йиллардан буён ижро этамиз. Бироқ «Форте Трио» билан бирга ишларканмиз, янги ғоялар туғилди, такомиллаштириш мумкинлигини кўрдик. Яккахон ва оркестрни яқинлаштириш йўлларини кўрдик. Қозоғистонлик уч жентльмен ишидан катта таассурот олдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси