«Буюк Дашт оҳанглари» - АҚШда

«Буюк Дашт оҳанглари» - АҚШда

Буюк Дашт оҳанглари эндиликда инглиззабон тингловчилар ҳам эшита олади. АҚШда яшовчи юртдошимиз Ертай Султан подкастлар турркумини чиқарди. Ертай Султан «Буюк Даштнинг кўҳна оҳанглари» анталогиясидан танланган асарларни инглиз тилига таржима қилди. Ҳар қандай тингловчига тушунарли бўлиши учун матнларни мослаштирди. Унинг меҳнати туфайли энди хорижликлар қозоқ даштига хос афсона ва мифлардан кўпроқ хабардор бўлади.

Ертай Султан, «Буюк дашт оҳанглари» подкасти муаллифи:

- Тингловчига манзур бўлди. Коста-Рикада подкаст биринчи ўринга чиқди, «мусиқа тарихи» категориясида. АҚШда эса «мусиқа» категориясида 88-ўринда. Биз учун бу катта қувонч. Янада юксак натижа олиш учун ишлашда давом этамиз.

Америкалик Крис Эллисонни дашт куйлари ўзига тортади. У афсонавий куйларни бажонидил тинглайди, қолаверса, уларнинг келиб чиқиш тарихига қизиқади. Қозоқ маданиятини яқинроқдан билиш учун бўш вақтларида подкаст эшитади.

Крис Элиссон, Вашингтонда яшайди:

- Бу товушларни эшитиб, тоғда саёҳат қилиб юргандек бўламан. Менга, айниқса, дўмбира овози ёқади. Жуда ёқимли оҳанг.

«Буюк Дашт оҳанглари» подкастида дўмбира, қўбиз, сазсирнай ва сибизға каби қозоқ халқ чолғулари ҳақида инглиз тилидаги маълумотларни топиш мумкин. Бундан ташқари, тингловчи юртимизнинг афсонавий бастакорлари ҳақида ҳам билиб олади. Ҳозирда 11 та подкаст тайёр. Уларни барча платформаларлда топса бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси