Шакен Айманов номли «Қазақфильм» киностудияси дунёнинг кўплаб кинематографистлари, продюсерлари ва прокатчилари ташриф буюрадиган Европа майдончасида томошабинлар ва ҳамкорлар топиш, мамлакат киносини илгарилатиш ниятида. Ақан Сатаевнинг «Буюк Дашт тонги», Бўлат Қалимбетовнинг «Муқағали», Дарежан Ўмирбаевнинг «Ақин» фильмлари олиб борилди. «Қазақфильм» каталогида жами 800 дан зиёд кинолента жамланган. Улар қаторида тўла метраж ва қисқа метражли картиналар, анимация мавжуд.
Лаура Сабанбаева, Ш.Айманов номли «Қазақфильм» ҲЖ дистрибуция бўлими бошлиғи:
- «Қазақфильм» учун Европа бозорига чиқиш – стратегик муҳим қарор. Бу анжуман «Қазақфильм» ўз контентини илгари сураётган, намойиш этаётган, биргаликда ишлаш ва сотиш учун ҳамкорлар ахтараётган пандемиядан кейинги биринчи оффлайн тадбир, биринчи улкан майдонча. Қизиқиш катта. Германия, Италия вакилларии билан учрашяпмиз. Лотин Америкаси билан ҳамкорликни йўлга қўйсак деймиз.
Айжан Касымбекова, Ш.Айманов номли «Қазақфильм» ҳж халқаро бўлими менежери:
- Биз фақат «А» классдаги йирик фестиваллар, балки режиссёрлар учун ўз фильмларини қўйиб бериш имконини берувчи анжуманларга ҳам қизиқамиз. Масалан, бугун биз Коттбус фестивали билан самарали учрашув ўтказдик. Бу фестиваль Германияда Берлиналедан кейинги энг йирик тадбир ҳисобланади. Жорий йилда уларда Қозоғистонга эътибор катта. Менимча, бу – ажойиб янгилик. Биз учун улкан фахр. Албатта, «Қазақфильм» ва унинг ёш режиссёрлари ҳам тақдим этилади. Менимча, бу имконият бой берилмаслиги керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси