Нидерландияда Мухтор Авезов юбилейи нишонланди

Нидерландияда Мухтор Авезов юбилейи нишонланди

Нидерландияда Мухтор Авезовнинг 125 йиллиги нишонланди. Голландиянинг Лейден шаҳрида илмий анжуман бўлиб ўтди. Ушбу шаҳар бежиз танланмаган. Ёзувчининг «Абай йўли» роман-эпопеясида мазкур жой тилга олинган.

Қозоғистонлик ва голландиялик адабиётшунослар ва тадқиқотчилар бир фикрда якдил: таниқли адбининг қозоқ адабиёти шаклланиши ва ривожидаги ролини, унинг бой ижодий меросининг чинакам баҳосини топиш имконсиз. Экспертлар таъкидлашича, Мухтор Авезов ҳеч қачон ўзи етган маррада тўхтаб қолмаган, Тошкентда ва Санкт-Петербургда таҳсил олгач, фан билан мустақил шуғулланишда давом этган. У Ғарб маданиятини буюк Абай ижоди орқали ўрганган.

Диар Кунаев, Мухтор Авезов номидаги уй-музей директори:

- Авезов тили – ўта бой, сермазмун. Ушбу эпик полотнони яратиш учун жуда кучли ифодавий воситалар талаб қилинган, шу орқали у тилимизнинг бой имкониятларини кўрсатиб берган. Айтматов Авезов кўмаги билан адабиётда ўз йўлини топган. Унинг таъсирини кўплаб ёзувчилар эътироф этган, хусусан, Айтматов, Расул Ҳамзатов, Мустай Карим шу ҳақида гапирган.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, адиб асарларини замонавий нигоҳда ўқиш унинг ижодида янги қирраларни очиб беради. Вақт ва давр оралаб, Авезов услуби қозоқ адабий тилининг эталонига хос сифатларни сақлаб қолади.

Айсулу Қасимбек, «Айтис» қозоқ мактаби раҳбари:

- Шубҳасиз, Мухтор Авезов – сўзнинг мукаммал устаси, қозоқ ёзма ҳамда оғзаки ижодининг моҳир тадқиқотчиси. Қозоқ халқ фольклорининг чўққиси ўлароқ айтис «Абай йўли»дан жой олган. Шу боис, менга бу ерда чиқиш қилишни таклиф қилишди, бу жуда ажойиб! Мен қозоқ халқининг миллий хусусияти саналган айтис тўғрисида сўзлаб бердим.

Айтиш жоиз, эндиликда Голландия заминида Мухтор Авезов таваллудига бағишланган шу каби илмий анжуманлар ўтказилиши ҳар йилги анъанага айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси