Қозоғистон паспорт – Марказий Осиёда энг кучли

Қозоғистон паспорт – Марказий Осиёда энг кучли

Қозоғистон паспорт – Марказий Осиёда энг кучли. Henley & Partners компанияси халқаро ҳаво транспорти берган маълумотларга асосланган ҳолда янгиланган дунё рейтингини эълон қилди. Унда мамлакатимиз 62-ўринни эгаллади. Бизнинг паспортимиз дунёнинг 76 давлатига визасиз ёки енгиллатилган шартлар асосида бориш имконини беради. Қирғизистонликлар 63, ўзбекистонликлар 61, тожикистонликлар 56 ва туркманистонликлар учун 49 давлат шундай имконият яратган. Рўйхатда Сингапур пешқадамлик қилади. Бу давлат паспорти эгалари учун 193 та давлатга бориш имкони бор. Энг заиф паспортлар эса Афғонистон, Сурия ва Ироққа қарашли.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси