Қозоғистон геология соҳасида СИдан фаол фойдаланяпти

Қозоғистон геология соҳасида СИдан фаол фойдаланяпти

Қозоғистонда сунъий идрок иштирокида геологоразведка соҳасида катта лойиҳа ишга тушириляпти. Big Data лойиҳаси катта маълумотлар тўплашга ва таҳлил қилишга қаратилган. У Бирлашган Араб амирликлари усули асосида ишлайди. Пилот босқич якунланди, расмий босқич старт олди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, у 2028 йилгача амалга оширилади. Натижада, мамлакатда тўла тартибга келтирилган геомаълумотлар базаси яратилади. Қозоғистон айни вақтда геологик маълумотлар рақамлаштирилган жамғармасини яратяпти. Шу кунгача ўтган 80 йилга оид тегишли ҳужжатларнинг 80 фоизи сканердан ўтказилди. 2026 йилда тўла рақамли форматга ўтилади. Мамлакат Ер ости бойликларидан фойдаланиш ягона майдончаси ташкил қилинди. У ариза беришдан лицензиягача бўлган барча жараёнларнинг рақамли шаклга ўтишини таъминлайди. Жорий йилда 5,5 мингта контракт ва лицензия рақамланди, 45 миллиард тенге қийматга эга электрон аукцион ўтказилди.

Иран Шархан, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:

- Ягона майдончада 66 мингта геологик ҳисобот бор. Айни вақтда, дастлабки геологик маълумот рақамлаштириляпти. Бугунги кунда дастлабки геологик маълумотнинг 73 фоизи электрон форматга ўтказилган, Йил охирига бориб, бу кўрсаткич 97 фоизга чиқарилиши кутиляпти. 2026 йила рақамлаштириш ишлари якунига етади.

Пойтахтда Миллий геолаборатория ташкил қилинади. У геологик кластернинг бир қисмига айланади. Марказда геологоразведкага замонавий илмий усулларни киритиш бўйича тадқиқотлар ўтказилади. Бу эса таҳлил аниқлигини оширади, конлар ишга тушиши жадаллашади, минерал-хомашё сектори инвестициявий жозибадорлиги ошади. Геолаборатория қурилиши келаси йилдан бошланиши лозим. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қатор топшириқлар берди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Саноат вазирлигига Молия, сунъий интеллект вазирлиги ва Миллий геология хизмати келгуси йил охиригача тарихий маълумотларни рақамлаштиришни тугатиши зарур. Бу эса Қозоғистоннинг тарихий ва янги геологик маълумотларини олишни осонлаштиради. Инвестициялар жалб этишни, разведка ва конларни ишга туширишни осонлаштиради. Саноат вазирлиги тегишли давлат органлари билан 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳудудларга оид маълумотларнинг Ягона ер ости бойликларидан фойдаланиш майдончаси билан интеграциясини таъминлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси