Бош вазир Ўлжас
Бектенов қатор компаниялар вакиллари билан Қозоғистондаги қатор йирик инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Шу жумладан, Polpharma
Santo республикада 80 тадан зиёд фармацевтика ингредиентлари чиқармоқчи. Улар
кўплаб дори-дармонларнинг асосини ташкил қилади. Компания бош директорининг
таъкидлашича, лойиҳа Қозоғистон фармацевтикаси мустақиллигини таъминлайди ва соҳанинг
инвестициявий жозибадорлигини оширади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунгача Polpharma
Santo республика иқтисодига 130 миллион доллар сармоя киритди. Alstom Kazakhstan билан эса темирйўл машинасозлигини
ривожлантириш ва заводнинг электровозлари учун экспорт бозорларини кенгайтириш
масаласи кўрилди. Бу корхонада маҳсулот локаллашиши 10 фоиздан 35 фоизгача
ортди. Бош вазир «Қозоғистон хорижий инвесторлар кенгаши» ҳамжамияти билан
ҳам инвестициявий компаниялар билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Айниқса,
мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга инфратузилма лойиҳалари, шунингдек,
Хорижий инвесторлар кенгашининг 38-йиғилишига тайёргарлик масаласига алоҳида
эътибор қаратилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

