Қозоғистон Парламенти иш якунларини чиқарди

Қозоғистон Парламенти иш якунларини чиқарди

Мажилиснинг VIII чақириқ тўртинчи сессияси якунланди. Палата спикери Ерлан Қўшановнинг маълум қилишича, депутатлар 190 та қонун лойиҳасини муҳокама қилган. Ҳар учинчи ҳужжат депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Давлат раҳбари 110 та қонунни имзолади. Улар орасида Рақамлаштириш кодекси ва «Сунъий идрок тўғрисида»ги қонун каби мамлакат учун ўта муҳим қонунчилик ҳужжатлари бор.


Ерлан Қўшанов, ҚР Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:


- Ушбу сессия Қозоғистон парламентаризми янги тарихидаги энг муҳим босқичлардан бири, дейиш мумкин. Президент таъкидлагани каби, с 1 июлдан Қозоғистон янги даврга кириб боради. Биз янги Конституция ишлаб кетиши учун зарур бўлган Президент ваколатлари, Астананинг мақоми, Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонунларни  янгиладик, "Қурултой ва унинг депутатлари мақоми," "Халқ Кенгаши" тўғрисида мутлақо янги қонунлар қабул қилинди. Шу тариқа, Конституциянинг кучга кириши учун барча ишлар сифатли ва ўз вақтида бажарилди.


Сенатнинг якуний мажлисида раис Маулен Ашимбаев палатанинг амалга оширган ишларига тўхталди. Сенат тарихида 900 тадан зиёд йиғилиш ўтказди, 3,5 мингтадан зиёд қонун қабул қилди. Уларнинг ўндан бир қисми Сенат депутатлари ташаббуси билан тайёрланди. Ҳар иккала палата 30 июнь куни ишини якунлайди. Яъни, янги Конституцияга мувофиқ, сайловдан кейин Парламент Қурултой тарзида ишлай бошлайди.


Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Қонунчилик билан бир қаторда, Палата турли форматдаги йиғилишлар ўтказди, мамлакат тараққиёти учун муҳим масалаларни кўтарди. Фуқароларимизни ташвишга солаётган масалалар юзасидан Ҳукуматга 3 мингтага яқин депутатлик сўрови юборилди, ҳал этиш йўллари таклиф этилди. Ўз фаолиятида сенаторлар доимо халқ манфаатларидан келиб чиқиб, давлатчилик мавқеидан оғишмади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.