Қозоғистон Президенти қатор қонунларни имзолади

Қозоғистон Президенти қатор қонунларни имзолади

Қозоғистон ва Хитой сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бўйича келишиб олди. Давлат раҳбари икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли қонунни имзолади. Мутахассисларнинг фикрича, аниқ ва тушунарли ҳуқуқий асослар яратилиши ортидан юқори технологияли соҳаларга капитал кириб келишига кучли туртки берилади, у республиканинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасида Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон учун Салоҳиятни ривожлантириш минтақавий маркази бўйича ўзаро англашув меморандумини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Марказ минтақа мамлакатлари давлат органлари ходимларининг макроиқтисодий таҳлил, пул-кредит сиёсати, молиявий тартибга солиш соҳасидаги касбий кўникма ва малакаларини ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси