Франция бизнеси Қозоғистон билан ишлашга тайёр

Франция бизнеси Қозоғистон билан ишлашга тайёр

Франциянинг йирик ва аҳамиятли минтақаларидан бирида Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳияти хусусида туркум тақдимотлар ўтказилди. Мамлакат шарқи саноат палатасида республикамиз билан ҳамкорлик қилишни истаган ва шу кунларда Қозоғистон бозорларида фаолият юритгани ҳолда ишини кенгайтиришни истаган бизнесменлар йиғилди.

Жильбер Стампфлен, Савдо-саноат палатаси катта шарқ минтақаси президенти:

- Қозоғистонни биз яхши биламиз. Ўзингиз ҳам эшитганингиз каби, Қозоғистонда ишлаган, ижобий тажрибага эга, етарлича алоқалари бўлган юртдошларимиз мавжуд. Бундай алоқалар ҳамма давлатлар билан боғланган, деб айта олмаймиз. Қозоғистонда иш юритиш яхшими, хавфсизлик таъминланганми, деб суриштириб ўтириш шарт эмас. Ваҳоланки, асосий масала айнан шунда. Кафолатлар бизда етарлича бор.

Қозоғистон хорижий компаниялар учун фақат савдо майдончаси эмас. Ҳозир йирик француз корпорациялари мамлакатимиз ҳудудида ишлаб чиқариш ташкил этиш тажрибасига эга бўлса, Бешинчи Республика кичик ва ўрта бизнеси бундай тақдимотлар туфайли янги Қозоғистон бозорига чиқиш имкониятига эга бўляпти. Бу бозор бутун Марказий Осиё минтақаси, Хитой ва Россиядаги мижозлар билан ишлаш учун жуда қулай майдонча.

Кристин Бертран, Мерт-и-Мозель департаменти Medef бизнес-ҳамжамияти президенти:

- ЎЗигиз ҳам кўриб турганингиз каби, корхоналаримиз ҳамкорликдан манфаатдор. Ёш тадбиркорларимизни Қозоғистон ўзига жалб этади. Департаментимиз делегациясини ташкил қилиш ва Қозоғистонга юбориш, корхона раҳбарлари билан мулоқот олиб бориш мақбул иш бўларди. Биз улар билан ҳамкорлик вариантларини ишлаб чиқардик.

Қозоғистон ва Франция биргаликда мутахассислар тайёрлаш масаласини ҳам кўриб чиқди. Янги бизнес-лойиҳалар, кадрлар талаб қилади. Чунки иқтисодга киритилаётган француз инвестициялари айни вақтда маблағ ва технология дегани.

Абдумалик Сарманов таржимаси