Қозоғистонлик кўкпарчилар 5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида тайёргарлик машқларини ўтказмоқда. Мамлакат миллий терма жамоаси Алмати вилоятида ўқув-машқ йиғинида бўлиб турибди, шу ерда икки ойдан бери маҳоратини чархламоқда. Кўкпар ва кўк бўру бўйича беллашувларда Қозоғистон шарафини икки жамоада 12 тадан чавандоз ҳимоя қилади. Эслатамиз, кўкпарда ерга чизилган айлана чизиқ «дарвоза» вазифасини ўтайди, кўк бўру ўйинида эса – қазандиқ қўйилади. Якуний ўқув машқ йиғинлари пойтахтда ўтказилади.
Ақилбай Манкеев, Кўкпар бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи:
– Биз кўкпарда ғалаба қозонамиз, деган умиддамиз. Ҳозирда навбатдаги ўқув-машқ йиғини бўлиб ўтяпти. Унда фақат отлар билан иш олиб борамиз.
Науризбай Калтаев, Кўкпар бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:
– Иккала турнинг ўзиро фарқи таймлар сонида бўлади – кўк бўруда учта, кўкпарда – иккита. Биз айлана тушадими ёки қазандиқми, ҳар қандайида ўйнай оламиз. Отлар ҳам, йигитлар ҳам яхши ҳолатда.
Елдар Жарилқап, Кўкпар бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:
– Жамоамизнинг мақсади – энг яхши ўйинчига айланиш, чемпион унвонига эга бўлиш ва, албатта, қозоғистонликларнинг, юртимизнинг ишончини оқлаш.
Эслатамиз, Астанада бўлиб ўтадиган 5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида спортнинг 21 тури бўйича 97 та медаллар жамланмаси ўйналади. Тадбирда тахминан икки минг нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.