Давлат раҳбари Шри-Ланки аҳлини Мустақиллик куни билан табриклади

Давлат раҳбари Шри-Ланки аҳлини Мустақиллик куни билан табриклади

Давлат раҳбари Шри-Ланки Президенти ва фуқароларини миллий байрам — Мустақиллик куни билан муборакбод этди. Табрик телеграммасида Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу мамлакатнинг барқарор ривожланиш ва халқаро нуфузини ошириш йўлида эришган муваффақиятларини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, Қозоғистон Шри-Ланка билан алоқаларни кенгайтиришга катта эътибор бераётганини таъкидлади. Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган  ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.