Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий Хавфсизлик қўмитаси раҳбарини қабул қилди. Президентга йил бошидан буён терроризм ва диний экстремизмга қарши кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ермек Сағимбаевнинг айтишича, иккита террористик ҳаракат олди олинган. Шулардан бири хориж ташкилотлари билан биргаликда мамлакат ичида амалга оширилиши режалаштирган эди. Экстремистик эътиқодларга боғлиқ 139 нафар хорижлик шахс давлатга киритилмаган, 280 нафардан зиёд хорижлик фуқаро депортация қилинган. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев терроризмга қарши чора-тадбирларни кучайтириш билан боғлиқ бир қанча топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.